Эрдўған Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олди (видео)

Жамият

image

Бугун, 29 январь куни Туркия Республикаси Президентининг Анқара шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон етaкчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбарини Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кутиб олган. 

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған шоҳсупага кўтарилган. Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат давлат мадҳиялари янграган. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлаган. 

Айни дақиқаларда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига боргани ҳақида хабар берилганди. “Эсенбоға” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва рафиқаси кутиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг