Эрдўған Россиянинг Украинага қўйган 6 шартидан 2 тасига қарши чиқди
Олам
−
26 Март 2022
24533Айни вақтда Украина ва Россия музокараларининг олти бандидан тўрттаси бўйича мамлакатлар ўзаро тушуниш ва келишишга яқин турибди. Бироқ, икки масала бўйича таранглик ҳамон мавжудлигича қолмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Брюсселдан қайтаётиб журналистлар билан мулоқотида маълум қилди.
24 март куни Бельгия пойтахтида ўтган НАТОнинг фавқулодда саммитида қатнашган Эрдўған, Украина ва Россия музокараларида консенсус мавжуд бўлган 4 масалани очиқлади.
“Ўйлайманки, музокараларда тўрт банд бўйича консенсус мавжуд. Биринчи нуқта Украинанинг НАТОга қўшилиши билан боғлиқ. Аввалига Украина альянсга аъзо бўлишни талаб қилган, бироқ кейинчалик [Украина Президенти Владимир] Зеленский рад этиш эҳтимоли ҳақида гапира бошлади. Яна бир нуқта Украинада рус тилининг расмий тил сифатида қабул қилиниши билан боғлиқ. Зеленский бу фикрга қўшилди. Деярли Украинада рус тилида гаплашилади. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ”,дейди Эрдўған Россиянинг талабларини эсларкан.
Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, можаро томонлари муҳокама қилаётган яна бир муҳим мавзу Украинани қуролсизлантириш билан боғлиқ.
“Албатта, Украина мустақил давлат, шунинг учун қуролсизланишни талабини А дан З гача қабул қилиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Аммо бу масалада ҳам тушунарсиз жиҳатлар йўқ. Яъни, Украина томони бу масалада ҳам маълум ён беришлар бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Музокараларнинг тўртинчи банди жамоавий хавфсизлик билан боғлиқ. Украина бу борада ҳам ижобий ёндашувни намойиш этди”, дейди Эрдўған.
Бироқ, Президентнинг сўзларига кўра, Қрим ва Донбасс масаласида ҳалигача консенсус йўқ.
“Натижада Зеленский Донбасс бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди”, дейди Эрдўған, бу борада Украина давлати раҳбарининг донолиги ва етакчилик фазилатларини урғулаб.
У сўзида давом этаркан, аввал бошданоқ Туркия Қримнинг аннексиясини тан олмай келаётганини ва бу ҳақда бор овози билан гапираётганини таъкидлайди Президент. Давлат раҳбари россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан ҳар суҳбатда Анқаранинг бу борадаги позициясини билдирганини ҳам очиқлади.
“Аммо ўша пайтда Ғарб бу мавзуда бугунгидек аниқ позицияга эга эмас эди. Буларнинг барчаси бугун биз билан содир бўлди, чунки Ғарб бундай позицияни қабул қилмаган”, дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
LiveБарчаси