Эрдўған рафиқаси билан Самарқандга етиб келди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 15 сентябрь куни Самарқандга келди.

Аэропортда уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасига келиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва қабрига гул қўйди.

Туркия етакчисининг ташрифи дастурида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

ШҲТ саммитида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон давлат ҳамда ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган. 

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Россия Президенти Владимир Путин, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Беларусь раҳбари Александр Лукашенко аллақачон Самарқандга етиб келган. Эндиликда Қозоғистон ва Ҳиндистон етакчилари келиши кутилмоқда.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян озар-арман чегарасидаги қуролли тўқнашув сабаб саммитда иштирок этмаслигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг