Эрдўған Путинга қўнғироқ қилди
Олам
−
05 Январь 2023
4354Бугун, 5 январь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Телефон орқали мулоқоти чоғида Анқара газ хаби йўл харитасини тайёрлашни имкон қадар тезроқ якунлаш режаларини маълум қилди.
“Президент Эрдўған музокаралар чоғида Туркияда табиий газ марказини яратиш доирасида тегишли инфратузилма мустаҳкамлангани ва бу йўналишдаги ишлар давом этаётганини айтди. Шунингдек, яқин вақт ичида лойиҳанинг “йўл харитаси”ни тайёрлашни якунлаш ва уни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш режалаштирилаётганини маълум қилди”, дейилади Туркия Президенти девони томонидан тарқатилган хабарда.
Қайд этилишича, Туркия ва Россия Федерацияси президентлари икки давлат ўртасидаги алоқаларни, жумладан, энергетика соҳасидаги алоқаларни, шунингдек, Украина инқирози, Суриядаги вазият ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Туркия раҳбари Украинада тезда ўт очишни тўхтатиш ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган.
“Президент Эрдўған Россия ва Украина ўртасидаги урушга муносабати билан дон йўлаги яратиш, асирларни алмашиш, Запорожье атом электр станцияси хавфсизлигини таъминлаш бўйича музокаралар берган ижобий натижаларни эслатди. У тинчлик ва музокаралар ўтказиш, бир томонлама ўт очишни тўхтатиш ва адолатли келишувга эришиш чақириқларини қўллаб-қувватлашини билдирди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси