Эрдўған очиқчасига Путинга қарши борди. У Зеленский тарафидалигини айтмоқда

Олам

image

Туркия Қримнинг Россия томонидан ноқонуний аннексия – қўшиб олинишинини ҳеч қачон тан олмайди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Пезиденти Ражаб Тойиб Эрдўған Украина Президенти Владимир Зеленский билан Истанбулда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича баёнотида айтиб ўтди. 

"Туркия Украинанинг, жумладан Қримнинг ҳудудий яхлитлигини ҳамда мамлакатнинг сиёсий бирлигини қўллаб-қувватлашни давом эттиради", дейди Туркия раҳбари. 

Қайд этилишича, Туркия Украинани минтақада барқарорлик, тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлаш нуқтаи назаридан асосий мамлакат деб билади. 

Президент Эрдўған Владимир Зеленскийнинг Туркияга ташрифидан сўнг томонлар бир қатор муҳим битимларни имзолаганини айтди. Унга кўра, Туркия ва Украина икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ниятларини тасдиқладилар. 

Туркия ва Украина мудофаа саноати, соғлиқни сақлаш ва туризм каби кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ёндашув орқали алоқаларни кучайтирганлигини таъкидланди. 

Эрдўғанга кўра, Анқара ва Киев ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини, шу жумладан ўзаро сармоялар ҳисобига 10 миллиард долларга етказмоқчи. 

У COVID-19 пандемиясига қарамай, ушбу ёзда Туркияга 500 мингдан ортиқ украиналик сайёҳ ташриф буюрганини таъкидлади. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ушбу кўрсаткич украиналикларнинг Туркия расмийлари томонидан бошланган "хавфсиз туризм" кампаниясига ишончини акс эттиради. 

Давлат раҳбари, шунингдек, Туркия ва Украина эркин савдо зонаси тўғрисидаги битим бўйича музокараларни муддатидан олдин якунлаш тарафдори эканлигини таъкидлади. 

Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича, Анқара ва Киев ФЕТО ва бошқа террор ташкилотларига қарши биргаликда курашда мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб олдилар. 

Шунингдек,  Туркия янги коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Музокаралар якунида Туркия ва Украина президентлари қўшма баёнот берди.

Ҳужжат икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамланишини тасдиқлайди. Давлат раҳбарлари 2020 йил 3 февралда Киев шаҳрида бўлиб ўтган Украина ва Туркия ўртасидаги Олий даражадаги стратегик кенгашнинг саккизинчи йиғилиши натижалари бўйича Қўшма декларацияда кўрсатилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. 

Халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва меъёрларига содиқлигини таъкидлаган Туркия, халқаро тан олинган чегаралар доирасида Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини шартсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор урғулаб ва Украина томонидан бошланган Қрим платформаси доирасидаги ҳамкорликни мамнуният билан қабул қилди. 

Улар Қримни ва Севастопол шаҳрини ишғол қилмаслик, шунингдек, Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларининг айрим ҳудудлари устидан назоратини тиклашга қаратилган ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар. 

Томонлар, шунингдек, босиб олинган Қрим ва Севастопол шаҳрида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, Украинанинг барча ноқонуний ҳибсга олинган фуқароларини озод қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттириш ниятларини билдирдилар. 

Туркия Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига аъзо бўлиш истиқболларини қўллаб-қувватлади.

Маълумот ўрнида, Қрим Россияга 2014 йил баҳорида, яриморол аҳолиси ўртасида ўтказилган референдумдан кейин қўшилган. Қрим ҳудуди Россия томонидан босиб олинди, деб ҳисобловчи Киев, AҚШ ва ЕИ мамлакатлари ушбу референдумни ҳалигача тан олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг