Эрдўған мусобақада NBA юлдузини мағлуб етди (видео)
Спорт
−
24 Январь 4849 1 дақиқа
Афсонавий собиқ NBA баскетболчиси, ҳозирда таниқли эксперт, таҳлилчи ва телебошловчи Шакил О’Нил Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга жарима улоқтириш мусобақасида кутилмаганда мағлуб бўлди. Ушбу лаҳзалар акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, Эрдўған Истанбулда Турселл баскетбол ривожланиш марказида О’Нил билан учрашган ва учрашув якунида Эрдўған О’Нил билан жарима тўпи ташлаш бўйича баҳслашган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Шакил О’Нил фаолияти давомида тўрт карра NBA чемпиони, мавсумнинг энг қимматли ўйинчиси (MVP), уч карра NBA финалнинг энг яхши ўйинчиси ва 15 карра “All-Star” учрашувлари иштирокчисига айланган. Шунингдек, О’Нил АҚШ терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари чемпиони унвонларини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мамлакат Президенти Садир Жапаров “Мурас” анъанавий футбол турнирида қатнгашган эди.
Live
Барчаси