Эрдўған меҳмон Мирзиёевни совға билан сийлади (видео)

Жамият

image

Бугун, 12 ноябрь куни кечаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди. 

Учрашувда Туркия етакчиси меҳмон Мирзиёевга ўзининг “Daha Adil Bir Dünya Mümkün” (“Адолатли дунё бўлиши мумкин”) номли китобининг ўзбек тилига таржима қилинган вариантини совға қилди. 

Мирзиёев Эрдўғанни Туркий давлатлар ташкилотининг тарихий саммити муваффақиятли ўтказилгани ва ушбу нуфузли минтақавий тузилмага раисликни қабул қилиб олгани билан яна бир бор табриклади.

Президентлар Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги бугунги юқори суръатларни сақлаб қолиш, товар айирбошлашни кўпайтириш, икки мамлакат етакчи корхона, компания ва банклари кооперациясини кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Гуманитар алоқалар фаоллашгани, Ўзбекистон ва Туркияда маданий тадбирлар мунтазам ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

683

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг