Эрдўған Мармар денгизини қутқаришга ваъда берди 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Мармар денгизидаги шилимшиқ суюқлик муаммосини ҳал қилишга ваъда берди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берган.  

“Биз денгизимизни қутқарамиз, хусусан Мармарни ушбу шилимшиқ суюқлик муаммосидан халос қиламиз”, деган Эрдўған Бутунжаҳон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Истанбулда бўлиб ўтган маросимда.

Унинг сўзларига кўра, 300 кишилик гуруҳ ҳозирда Мармар денгизининг 90 дан ортиқ нуқталарида, шунингдек ифлосланиш манбасини топиш учун қуруқликдаги чиқинди сувларни тозалаш ва қаттиқ чиқиндиларни йўқ қилиш объектларида текширув ўтказмоқда. 

Аввалроқ, Мармар денгизининг Истанбул билан туташ қисмини шилимшиқ суюқлик қоплагани ҳақида хабар бергандик. Мутахассисларнинг фикрига кўра, гелга ўхшаш модда сув тубида ҳам мавжуд. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған Мармар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг