Эрдўған Лавровни қабул қилди (видео)

Олам

image

Бугун, 24 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди билан. Бу ҳақда “TRT Haber ” хабар берди.

Маълум қилишича, Сергей Лавров расмий ташриф билан Туркияга борган ва мавқедоши Ҳоқон Фидан ва мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашган.

ОАВга кўра, икки ўртада муҳокама қилинган асосий масала – Россия-Украина ўртасидаги уруш бўлган. Ҳоқон Фидан билан ушрашув давомида ҳам шу масала муҳокама қилингани айтилади.

“Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги жуда муҳим. Бу хато бўлади, агар аниқ натижага эришилса, уруш тўхтайди”, деган туркиялик мавқедоши билан учрашув давомида Лавров.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Украина раҳбари Владимир Зеленский Туркияга ташриф буюриб, мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганди. Улар Украина инқирозидан ташқари, Анқара ва Киев ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қадамларни муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Сергей Лавров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг