Эрдўған Исроил-Фаластин можароси айбдорлари кимлар эканини очиқ айтди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ташкилотлар Фаластин халқини ёлғиз қолдирди, ваъдасининг устидан чиқмади ва фаластинликларнинг ҳуқуқ ҳимоя қилмади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 11 октябрь куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент)даги чиқиши вақтида сўз очди. 

Президент Эрдўған, сўзларни, тушунчаларни ва далилларни букиш, одамларнинг туғма асосий ҳуқуқ ва эркинликларига ўйламасдан ҳужум қилиш, ваъдаларини бузиш орқали олиб борилган сиёсатнинг фойдали натижа бериши кутилмаслигига диққат қаратган. 

“Минтақадаги тўқнашувлар ва инсоний фожиаларнинг давом этишига минтақа ҳам, дунё ҳам  тоқат қила олмайди. Мавзу фақат у 

“Бу муаммо фақат у ердаги мазлум ва жабрдийдаларнинг муаммоси эмас. Айни пайтда бу масала бутун дунё, глобал бошқарув ва хавфсизлик тартиби ҳамда бу борада масъулият ва ваколатга эга бўлган барча институтлар учун қадр-қиммат масаласидир. Фаластин муаммосининг ҳал этилмай қолиши ва ваъдаларнинг ҳеч бирини бажарилмаслиги сабабчиларидан бири халқаро ҳамжамиятдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ташкилотлар Фаластин халқини ёлғиз қолдирди, уларнинг ваъдаларини бажармади, фаластинликларнинг ҳуқуқ ва қонунларини ҳимоя қила олмади.  Биз буни бугун айтаётганимиз йўқ, бу ҳақиқатларни аввал ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан туриб бутун дунёга очиқ айтганмиз”, дейди Эрдўған. 

У сўзида давом этиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 2019 йилда қилган нутқи ва 1947 йилдан бери Фаластин ва Исроил ерларида содир бўлган ўзгаришларни кўрсатувчи харитани кўрсатганини эслатди. У ўша суратни парламентдаги йиғилишга ҳам ўзи билан олиб келган. У 1947 йилдаги Фаластин ерлари ва уни йиллар давомида Исроилнинг адолатсизлик билан эгаллаб олишига эътибор қаратиб, шундай дейди:

“Шу пайтгача минтақадаги адолатсизликларга кўз юмиб келган инсоният охирги воқеалар синовидан яхши ўтмади”.

У, шунингдек, минтақада осойишталик ўрнатиш ўрнига оловни ёқиб юбораётган нуфузли ўйинчиларнинг провокацион муносабатидан афсусда экани айтган. 

Биз Америка, Европа ва бошқа минтақалардаги давлатларни томонлар ўртасида ҳаққоний,  адолатли ва инсоний мувозанатга асосланган позицияларни эгаллашга чақирамиз”, дейди Туркия раҳбари.

У Фаластин халқини бутунлай жазолашни мақсад қилган, инсонпарварлик ёрдамларини тўхтатиш каби импулсив қарорлардан ҳамма узоқ туриши кераклигини билдирди. 

“Уларнинг қўллаётган усуллари ва натижалари бўйича ҳам танқидга, ҳам қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган тарафга кўр-кўрона ён босиш инқирозни янада чуқурлаштиради. Шу сабабдан биз Туркия ўлароқ томонларни модерацияга таклиф қиламиз. Минтақадаги уруш тезроқ тўхтаб, томонлар ўртасидаги муаммолар музокаралар йўли билан ҳал қилинишини истаймиз”, дейди Эрдўған.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин Исроил Ғазо Сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made