Эрдўған Байденга АҚШнинг Туркия олдидаги қарзини эслатиб қўймоқчи
Олам
−
27 Октябрь 2021
12486Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Шотландиянинг Глазго шаҳрида ўтказиладиган иқлим бўйича конференцияда АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашади. У Америка етакчиси билан бешинчи авлод F-35 самолётлари билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади. Бу ҳақда Эрдўған Озарбайжон сафаридан қайтаётганда журналистларга маълум қилди.
“Афтидан, Рим ва Глазгода кун тартиби ўзгарди. Бизнинг учрашув Римда эмас, Глазгода ўтадиганга ўхшайди. Унда энг муҳим мавзу, албатта”, F-35 билан боғлиқ вазият бўлади”, деган Эрдўған.
Туркия Президенти расмий Анқара қирувчи самолётлар учун 1,4 млрд доллар тўлаганини эслатган ва уни қайтариш йўлларини муҳокама қилиш кераклигини айтган.
Қўшма Штатлар 2019 йилда Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуасини (ЗРМ) сотиб олган Туркияга босим ўтказиш учун бу давлатга бешинчи авлод F-35 самолётларини етказиб беришдан бош тортганди. Аммо Анқара барибир Россиядан қуролларни сотиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 октябрь куни Эрдўған Озарбайжоннинг арманлардан озод қилинган Фузули туманида бўлди. У Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан Фузули халқаро аэропортини очиб берди.
LiveБарчаси