Эр-хотин жанжалига аралашган ука акасини жароҳатлади
Жамият
−
24 Август 2020
11516Aндижонда ука турмуш ўртоғини калтаклаётган акасини тўхтатиб, унинг ўзига жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Aниқланишича, жорий йилнинг 14 август куни соат 18:00 да Г.К. ўзи келин бўлиб тушган, аммо оилавий низо туфайли ҳозирда яшамай келаётган Хўжобод туманида жойлашган уйга фарзандларининг кийимларини олиш мақсадида борган.
Г.К. ва унинг турмуш ўртоғи Қ.К. уйда яна ўзаро жанжаллашганлиги сабабли Қ.К., турмуш ўртоғи Г.К.нинг бош қисмига ёғоч билан уриб тан жароҳати етказган. Шу вақтда ҳовлидаги шовқинни эшитган Қ.К.нинг укаси И.К. чиқиб, акасини танасининг турли жойларига қўли билан урган. Кейин эса ҳовлида бўлган таёқ билан ҳам бош қисмига тушириб, тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизанинг маълумотларига кўра, Г.К. ва Қ.Қ. соғлиқни бузилишига олиб келган “енгил” тан жароҳатларини олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь