Энцонинг “Челси”га ўтиши футбол тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланди

Спорт

image

Аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг “Бенфика”дан “Челси”га ўтиши футбол тарихидаги олтинчи энг қиммат трансфер бўлди. Лондонликлар 22 ёшли футболчи учун 121 миллион евро тўлади.

Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар бешлиги қуйидагича:

1. Неймар – “Барселона”дан ПСЖга – 222 миллион евро;

2. Килиан Мбаппе – “Монако”дан ПСЖга – 180 миллион евро;

3. Усмон Дембеле – “Боруссия Дортмунд”дан “Барселона”га – 140 миллион евро;

4. Филиппе Коутиньо – “Ливерпуль”дан “Барселона”га – 135 миллион евро;

5. Жоау Фелиш – “Бенфика”дан “Атлетико”га – 127,2 миллион евро.

Энцо Фернандеснинг “Челси”га ўтиши Англия футболи тарихидаги рекорд трансфер ҳам бўлди. Бунгача рекорд ярим ҳимоячи Жек Грилишнинг трансферига тегишли эди, Грилиш учун “Манчестер Сити” “Астон Вилла”га 100 миллион евро тўлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Энцо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг