Уч шаҳарда “Нархоз”нинг филиаллари очилади
Жамият
−
02 Март 2020
10318Қарши, Нукус ва Урганчда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиаллари очилади. Бу ҳақда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳасида келтириб ўтилган.
Ҳужжатга асосан республика вилоятларида университетнинг филиалларини очиш мўлжалланмоқда.
Бунда:
2022 йил Қарши шаҳрида;
2023 йил Нукус шаҳрида;
2024 йил Урганч шаҳрида
Бу борада ҳудудларда кадрларга бўлган талабни ўрганиш, кадрларга талаб мавжуд бўлган ҳудудларда ҳокимликлар билан келишилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, ҳокимликлар ёрдамида йиллар кесимида университет филиали ташкил этиш учун моддий техника базасини яратиш, йиллар кесимида ҳудудларда университет филиалларида ўқув жараёнини ташкил этиш, давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритиш режалаштирилган.
Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
LiveБарчаси