Энг кўп хусусий корхона бор ҳудудлар рейтинги эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 432 458 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 90 989 тани (21 фоиз) ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

  • Тошкент шаҳри – 12 886 та;
  • Фарғона вилояти – 11 131 та;
  • Қашқадарё вилояти – 9 509 та;
  • Наманган вилояти – 7 209 та;
  • Сурхондарё вилояти – 7 188 та.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

  • савдода – 35 093 та;
  • саноатда – 16 171 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 936 та;
  • қурилишда – 7 736 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 582 та.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

286

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made