Энг хавфли террорчилик гуруҳи номи эълон қилинди

Жамият

image

2018 йилда дунё бўйлаб “Толибон” террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган терактларда энг кўп одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда Global Terrorism Index 2019 ҳисоботида келтирилган.  

Қўпорувчилик ҳаракатлари сони бўйича “Толибон” ИШИДдан ўзиб кетди. 2018 йилда 6,1 минг киши толиблар қўлидан ҳалок бўлди, бу 2017 йилга нисбатан 70 фоизга ошди.

Ўз навбатида 1,3 минг киши ИШИД қурбони бўлди. ИШИДчилар томонидан содир этилган терактлар сони ҳам қисқарди. Тадқиқотчилар буни террорчилик гуруҳига қарши муваффақиятли ҳарбий амалиётлар билан боғламоқда.  

Бироқ, Афғонистонда қотиллар сони анча кўпайган. 2018 йилда 7,3 киши ҳалок бўлди, бу ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ортган.

Таъкидланишича, 2018 йилда 15,9 аҳоли тераклар қурбони бўлган, бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 15 фоизга камайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Террор

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг