Энг ишончли касблар рейтинги тузилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ipsos компанияси 2018 йилдан ҳозирги кунгача тузиб келаётган турли касб вакилларига ишонч даражасини кўрсатувчи учинчи “Global Trust Rating”ни тақдим этди. Сўров жорий йилнинг апрель-май ойларида дунёнинг 28 мамлакатида ўтказилган. 

Жорий йилда турли касб вакилларига бўлган ишончнинг глобал рейтинги қуйидагича (фоизларда):

Қайд этиш жоизки, пандемия туфайли шифокорлар, аввалари энг ишончли бўлган олимларни иккинчига тушириб, рейтингда биринчиликни қўлга киритишди. Агар 2019 йилдаги рейтинг билан солиштирадиган бўлсак, шифокорларга ишонч 7 фоизга, 2018 йилдан эса 9 фоизга ошган. 

Маълумотларга кўра, британияликлар (72 фоиз), голландияликлар (71 фоиз) ва канадаликлар (70 фоиз) шифокорларга ишонишади. Жанубий Кореяда эса шифокорларга бўлган ишонч жуда паст (38 фоиз). Фақатгина Мексика шифокорларга бўлган ишонч 2019 йилга нисбатан пасайган ягона мамлакатга айланган – 71 фоиздан 66 фоизгача. Олимларга бўлган ишонч 2 фоизга ошган (2018-2019 йилларга нисбатан 59 фоиздан 61 фоизгача).


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг