Энергия тарифлари оширилгандан сўнг инфляция ҳам кучайди

Жамият

image

Май ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 14,0 фоиз, тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари 12,7 фоизни ташкил этди. Умумий инфляция йиллик 10,6 фоиз кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 13 июндаги йиғилишида маълум қилинди.

Тарифлар ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсири дастлаб прогноз қилинганидан кўра пастроқ шаклланмоқда", дейилади Марказий банк хабарида.

Май ойида инфляция апрель ойидаги кўрсаткичга нисбатан 2,8 фоизга ўсган. Бундай кескин ўсиш охирги марта бундан 5 йил олдин, 2019 йилнинг август ойида кузатилган эди.

Умуман олганда, Ўзбекистонда 2023 йилдан эътиборан инфляция 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга туширилиши керак эди.  Ўтган йилнинг октябрь ойидаги йиғилишда 5 фоизлик таргетга эришиш муддати 2025 йилнинг иккинчи ярмигача узайтирилди.

“Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишда иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблигига ҳамда инфляцион кутилмаларнинг шаклланишига алоҳида эътибор қаратади”, дейилади хабарда.

Пул-кредит сиёсати

Шунингдек, маълум қилинишича, январь-май ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар 37,4 фоизга ва иқтисодиёт субъектларининг банклар орқали тўловлари ҳажми 36,4 фоизга кўпайган. Пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга ошган.

Январь-май ойларида банклар томонидан 102 трлн сўмлик ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 фоизга кўп кредитлар ажратилган. Ушбу даврда аҳолининг миллий валютадаги муддатли депозитлари 21 фоизга, банк ҳисобварағига эга аҳоли сони 6,1 фоизга ва уларнинг ҳисобварақлари сони 14,8 фоизга кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк инфляция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг