Энергия инқирози: Британия 5 йил ёпиқ турган газ омборини қайта очмоқчи
Олам
−
16 Август 2022
7888Буюк Британия энг йирик газ омборини қайта очади ва тез орада қиш учун уни тўлдиришни бошлайди. Бу ҳақда Британиянинг “The Daily Telegraph” нашри хабар берди.
“British Gas” компаниясининг эгаси Centrica сентябрь ойи бошида Rough омборига табиий газ қуйишни бошлайди, операторлар Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик бошқармаси розилигини олган.
Бунинг учун Centrica ва Британия ҳукумати ўртасида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича келишув, шунингдек Шимолий денгизга ўтиш бошқармасидан (NSTA) ўз фаолиятини қайта тиклаш учун расмий рухсат олиш керак бўлади. Газетанинг ёзишича, бу “муаммо туғдирмайди”.
Қайд этилишича, омборни газ билан тўлдириш икки ҳафтадан кўпроқ вақт ичида бошланиши кутилмоқда. Иншоот 2017 йилдан бери газ сақлаш учун фойдаланилмайди. Буюк Британиянинг Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Квази Квартенг ҳам энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун уни ишга туширишга чақирган.
Беш йил олдин Centrica Rough'нинг хизмат қилиш муддати тугаганини ва унинг хавфсиз ишлашига кафолат йўқлигини айтган, чунки бир қатор бўлинмаларнинг яхлитлигига шубҳа бор эди.
Иншоот 3,4 миллиард куб метрга яқин газни сақлашга мўлжалланган. Илгари ушбу объект Буюк Британиядаги барча газ сиғимининг қарийб 70 фоизини ташкил этган.
Бундан ташқари, тахминан 5 миллиард куб метр кўпроқ босимни ушлаб туриш учун "ёстиқ" сифатида яратилган. Rough Англиянинг шарқий соҳилида жойлашган.
Centrica жорий қиш мавсумида у ерда 800 миллион куб метрга яқин, келгуси қиш учун эса 1,7 миллиард куб метр газ захирасини сақлашни мақсад қилган.
Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол 22 июнь куни Европа келаётган қишда Россия газини тўлиқ тўхтатишга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантирганди. Унинг сўзларига кўра, Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши уларнинг бутунлай тўхтатилишининг хабарчиси сифатида қаралиши керак.
"Москва Украина билан давом этаётган урушда газдан босим омили сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Қишга яқинлашганимиз сари биз Россиянинг ниятларини шунчалик яхши тушунамиз. Ишончим комилки, таъминотни қисқартириш Европани омборларини газ билан тўлдириб олишидан тўхтатиш ва қиш мавсумида Россиянинг таъсирини кучайтириш ", деганди Бирол.
LiveБарчаси