Энергетикада яна муаммо: айрим ҳудудларда “свет” ўчиши кўпаяди

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон электр тармоғининг ишлаш тартиби тўлиқ тиклангани ҳақида хабар берилган эди. Талимаржон ИЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида яна тўхтатилиш юзага келган. Энергетика вазири бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 8 январь куни соат 10:27 да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган. 

Бунинг оқибатида, Республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар зудлик билан мазкур станцияга учиб кетган.

Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Қирғизистондаги элекрт узилишларида ҳам Ўзбекистон электр энергияси тизимидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг