Энергетика вазири ўринбосари “Ўзтрансгаз” АЖга раҳбар бўлди
Жамият
−
21 Август 2021
10298Ўзбекистон Энергетика вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Беҳзод Раҳматиллаевич Норматов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Энергетика вазирлиги Матбуот котибининг маълум қилишича, Беҳзод Норматов “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, 2020 йил апрель ойида вазир ўринбосари этиб тайинланганди.
Қайд этилишича, ундан аввал Беҳзод Норматов “Андижоннефт” АЖ бошқаруви раиси, Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси