Эндрик Мадридга қайтди – ОАВ

Спорт

image

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Эндрик “Лион”даги ижара муддатини якунлагач, Мадридга етиб келди. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчи “Ланс”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг, дарҳол Испанияга йўл олган. Унинг вақтинчалик шартномаси якунлангани сабабли, футболчи яқин кунларда Вальдебебас (“Реал Мадрид” машғулот майдони) базасида асосий жамоа билан машғулотларга қўшилади.

“Лион” сафида Эндрик 21 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг “Реал Мадрид” билан тузган шартномаси 2030 йилгача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карло Анчеллоти Эндрикни Жаҳон чемпионати учун таркибга жалб қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, уч йиллик танаффусдан сўнг, Неймар ҳам мундиал учун Бразилия терма жамоаси таркибига киритилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Эндрик “Лион”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг