Эндокринология тиббиёт марказига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Феруз Фатхуллаевич Тўраев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун, тиббиёт фанлари доктори Феруз Тўраев 1995 йилда Россиянинг нуфузли Новосибирск тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида шифокор-хирург сифатида бошлаган. 

Кейинчалик мазкур тиббиёт марказининг юрак орттирилган нуқсонлари хирургияси бўлимида катта илмий ходим лавозимида меҳнат қилган. 50 ёшли тажрибали шифокор шу йилнинг январь ойидан ҳозирга қадар марказнинг ушбу бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг