Энди ўзбекистонликлар яна бир ривожланган давлатда 30 кун визасиз юриши мумкин
Олам
−
21 Август 2022
61388Эндиликда Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 30 кун визасиз қолишлари мумкин. Бу ҳақда “Bangkok Post” хабар берган.
Қайд этилишича, Таиланд ҳукумати мамлакат Туризм бошқармаси ва туроператорларнинг хорижий сайёҳлар учун визасиз қолиш муддатини ошириш бўйича таклифини маъқуллаган.
Ҳукуматнинг 19 августдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Таиландда 15 кун ўрнига 30 кун қолиши мумкин.
Таиландга виза олмасдан кириш ҳуқуқига эга хорижликлар учун эса мамлакатда визасиз қолиш муддати 30 кундан 45 кунгача узайтирилади.
Қабул қилинган қарорлар қироллик газетасида эълон қилиниши биланоқ, улар расман кучга кирган, деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги юқоридаги маълумотларга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Амалдаги қоидаларга кўра, мамлакатга кириш учун коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификати ёки 72 соатдан кечиктирмай ўтказилган ПЗР-тестини тақдим этиш керак.
LiveБарчаси