Энди Ўзбекистонда концертларнинг миллий анъаналарга мослиги текширилиши мумкин

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда ўтказиладиган концертлар репертуарининг миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос келиши текширилади. Бу Маданият вазирлиги томонидан таклиф қилиниб, муҳокамага қўйилган Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасида назарда тутилган.

Киритилиши кўзда тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасида концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўтказиладиган концерт-томоша тадбирининг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарий тақдим этилиши назарда тутилган.

Тақдим этилган ҳужжатлар муассасага келиб тушган кундан эътиборан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Эксперт комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқишда:

  • тадбир дастури ёки сценарийсининг ғоявий-бадиий савиясига;
  • намойиш этилиши режалаштирилган репертуарнинг миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос келишига;
  • тадбир дастури ёки сценарийсида Ватанга садоқат, Она юртга муҳаббат каби туйғуларнинг акс эттирилганлигига эътибор қаратилиши лозим.

Эксперт комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан талабгорга рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида тегишли хулоса Эксперт комиссияси йиғилишининг баёни билан тасдиқланади.

Таклиф 20 сентябрь куни муҳокамага қўйилган бўлиб, бугун, 5 октябрь куни муҳокама якунланиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон концерт миллий анъана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг