Энди Тошкент вилоятининг 8 та жойида “загранпаспорт” берилади

Жамият

image

Тошкент вилояти аҳолисига Хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун 5 дона техник қурилма ажратилган бўлиб, фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти  ИИББ МваФРБга, Чирчиқ шаҳар, Янгийул шаҳар, Охангарон ва Бука туманларига ўрнатилган эди.

Ушбу теник қўрилма ўрнатилган шаҳар-туман ИИБ МваФРБларга худуди яқин бўлган 4-5 та шаҳар-туман аҳолиси хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаат қилишлари мумкин эди.

Лекин, мурожаат қилаётган аҳоли сони кўплиги ва уларнинг навбатда туриб колишларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  рахбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан яна қўшимча 3 дона техник қўрилма олинди ва улар Юқоричирчиқ, Зангиота ва Чиноз тумани ИИБ МваФРБга ўрнатилди.

Бугунги кунда Ушбу қурилмалар қуйидаги тарзда тақсимланган:

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБга

- Қибрай тумани 
- Ўртачирчиқ тумани 
- Нурафшон шаҳар 

Чирчиқ шаҳар ИИБ МваФРБда

- Чирчиқ шаҳар 
- Бўстонлиқ тумани 

Янгийўл шаҳар ИИБ МваФРБда

- Янгийўл шаҳар 
- Янгийўл тумани 

Охангаронтуман ИИБ МваФРБда

- Оҳангарон тумани 
- Оҳангарон шаҳар 
- Олмалиқ шаҳар 
- Ангрен шаҳар 
- Пискент тумани 

Бўка туман ИИБ МваФРБда

- Бўка тумани 
- Бекобод тумани 
- Бекобод шаҳар 
- Оққурғон тумани 

Зангиота тумани ИИБ МваФРБда

-Зангиота тумани
- Тошкент тумани 

Юқоричирчиқ тумани ИИБ МваФРБда

- Юқоричирчиқ тумани
- Паркент тумани 

Чиноз тумани ИИБ МваФРБда

-Чиноз тумани
-Қуйичирчиқ тумани 

Йил охиригача барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБлари техник курилмалар билан тулик жихозланиши режага киритилган.

Ходимлар томонидан, хорижий давлатларга кетувчи фуқароларга яъни, иккинчи жахон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, хомиладор аёллар, ёш болалар, ногиронлар, касалларнинавбатсиз қабул қилиш тизими жорий этилган.

Бундан ташқари ходимларга дам олиш куни белгиланиб, ахолига қулайлик яратиш мақсадида шанба ва якшанба кунлари навбатчилик ташкил этилиб, фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига топшириш ишлари ҳам ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг