Энди талабалар туризм маҳаллаларида амалиёт ўтайди

Жамият

image

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади. Унга кўра, вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бу ҳақда, бугун, 29 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида республикада туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш масалалари юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтилган.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, вилоятлар уларга бириктирилган 11 та олийгоҳ билан ҳамкорликда ишлаб, туризм объектлари тўғрисидаги контентни бойитиши лозим бўлади. Улар:

• 31 та туман ва улардаги 143 та туризм маҳалласининг тарихи, ёдгорликлари ва сайёҳлик объектлари контентини яратади;
• улар асосида камида 12 та тилда туристик пакетлар ишлаб чиқилади;
• туризм, иқтисодиёт, тарих, география, сервис, хорижий тиллар йўналишларида ўқиётган талабаларнинг камида 2 ойлик амалиёти шу туманларда ташкил этилади;
• туризм ва сервис объектлари ишчиларини ўқитади.

“Натижага қараб олийгоҳ ўқитувчилари ва талабалари рағбатлантирилади”, дейилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм талабалар амалиёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг