Энди шарманда қилувчи уйдирмалар билан қўрқитиб, пул сўраш товламачилик дейилади
3-саҳифа
−
20 Январь
6002Энди шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилиш жиноят сифатида баҳоланади. Бу кеча, 19 январь куни Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан белгиланди.
Жумладан, мазкур Қонун билан Жиноят кодексининг 165-моддаси биринчи қисмига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
LiveБарчаси