Энди шахсни тасдиқлаш учун фуқаролар ички ишлар бўлимига олиб кетилмайди
Жамият
−
21 Декабрь 2022 11194 1 дақиқа
Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январидан Ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич “E-patrul” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиёти бекор қилинади.
Шунингдек, барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимларининг фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилади.
Маълумот учун, “E-patrul” тизими фаолиятини рақамлаштириш учун зарур компьютер техникалари ва бошқа ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Озода Чориева
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль