Энди Пискентда Damas ва Cobalt даҳшатли ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
08 Июль 8571 1 дақиқа
Бугун, 8 июль куни Тошкент вилояти Пискент туманида Damas ва Cobalt иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат таҳминан 09:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Олмалиқ шаҳри ва Пискент туманларини боғловчи маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 14-километрида Damas ва Cobalt русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳаракат иштирокчилари турли кўринишдаги тан жароҳатларини олиб, шифохонага ёткизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юк машинасига урилган Damas бўлиниб кетганди. ЙТҲ оқибатида Damas транспорт воситасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Live
Барчаси