Энди Париж дўконлари тунда “свет”сиз қолади
Олам
−
02 Ноябрь 2022 9037 1 дақиқа
Франция пойтахти Парижда энергияни тежаш мақсадида дўкон ва офисларни ёритиш иш кунининг охирида тўхтатилади. Тегишли қарор Франция пойтахти мерияси томонидан қабул қилинди.
Қарорга кўра, Парижда энди рақамли экранларни ва дўкон ойналарини ёритишни ўчириш талаб қилинади.
Агар дўкон ва офис эгалари ушбу тартибни бузадиган бўлса, 750 евродан 1500 эврогача жаримага тортилади.
Қайд этилишича, 1 декабрдан бошлаб шаҳар, шунингдек, муниципалитет томонидан бошқариладиган барча реклама тахталарини маҳаллий вақт билан соат 23:45 дан 06:00 гача ўчириб қўйилади.
Live
Барчаси