Энди одамлар вафот этган яқинлари билан “учрашиши” мумкин (видео)

Олам

Жанубий Кореянинг телевизион дастурида, она вафот этган етти яшар қизини виртуал реаллик (VR) технологиясидан фойдаланган ҳолда кўрди. Бу ҳақда кеча, 9 февраль куни Котаку нашри хабар берди. 

Шоу муаллифлари суҳбат қура оладиган ва атрофидаги одамлар билан мулоқот қила оладиган қизнинг моделини яратдилар. Онаси виртуал реаллик мосламасини кийди ва қизи билан бир неча дақиқа ёлғиз қолди. "Учрашув" давомида она ўз қизи билан суҳбатлашди, ўйнади ва ухлатиш учун ётоғига ётқизди.

Таъкидланишича, шоу иштирокчиси симуляцияда турли хил нарсаларга тегиши учун сенсорли қўлқоп билан ҳам таъминланди. Учрашув тахминан ўн дақиқа давом этди. Шоу муаллифларининг фикрича, кейинчалик бундай "имконият"дан дунё бўйича буюртма асосида фойдаланиш мумкин.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

907

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг