Энди насос станциялари хусусий шерикликка берилади – Мирзиёев

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда насос станциялари хусусий шерикликка берилади. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида сув хўжалигида ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда сўз борди.

Маълумки, узоқ далаларга сув насос станциялари ёрдамида етказилади. Уларнинг аксарияти эскилиги туфайли электр энергияси истеъмоли жуда юқори. Ҳали бирорта ҳам йирик насос станцияси муқобил энергия манбаига ўтказилмаган. Шартлар аниқ белгиланмагани сабабли кўп тадбиркорларнинг лойиҳалари тўхтаб турибди, бюджетдан электр учун катта маблағлар сарфланаяпти.

Шу боис Президент раислигидаги йиғилишда насос станцияларини хусусий шерикликка бериш, уларда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунга Тошкент Ирригация институти олимлари жалб қилиниши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made