Энди мактаб директорлигига номзоддан менежерлик сертификати талаб қилиниши мумкин
Жамият
−
23 Октябрь 2023
4556
Энди Ўзбекистонда мактаб директори лавозимига номзодлар фақат сертификати мавжуд ва захирага киритилган кадрлар орасидан танлаб олиниши мумкин. Бу ҳақда “Умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024 йил 1 январдан бошлаб А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида умумий ўрта таълим муассасалари директор лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва махсус портал орқали уларга давлат намунасидаги менежерлик сертификатини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклда бериш тизимини жорий қилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга номзодлардан мактаб директорлари захираси шакллантирилади.
LiveБарчаси