Энди кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади

Жамият

image

Давлат дастурлари доирасида кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади. Бу ҳақда кеча, 15 ноябрь куни “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда:

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан:

  • кичик тадбиркорларга ажратиладиган кредит қолдиғи 1,7 бараварга оширилиб, уларнинг кредит портфелидаги улуши 28 фоиздан 43 фоизга етказилади;
  • кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 800 миллион АҚШ долларигача ресурс жалб қилинади;
  • 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади;
  • 150 мингта кичик тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилади;

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан:

  • кичик ва ўрта тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажми 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказилади;
  • 150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳа тадбиркорларга сотилади;
  • ўрта тадбиркорлар сони 2,5 бараварга оширилади;
  • 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади.

2023 йил 15 декабргача ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.

2024 йил 1 июлдан давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш учун кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади.

2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 миллиард сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит электрон платформа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг