Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади
Жамият
−
23 Сентябрь 2023
5016Ўзбекистонда 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада шакллантирилади ва юритилади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, кеча, 22 сентябрь куни “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорда Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни электрон платформада шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қайд этилишича, Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимлар:
- давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар Ya.MMT (my.mehnat.uz)га;
- қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edu.ijro.uz ахборот тизимига;
- ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига автоматик юборилади.
Бундан ташқари, Рақамли технологиялар вазирлиги ва ДХРА (АRGOS) томонидан 2023 йил 1 ноябрга қадар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталининг янги талқини ишлаб чиқилади.
Маълумот учун, давлат органлари раҳбарлари 2023 йил 1 октябрга қадар давлат органларининг марказий аппарати, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини электрон платформага улаш чораларини кўради.
Машҳура Имомова
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




