Энди қоидабузар хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистондан чиқариб юборилади

Жамият

image

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жорий йил 10 сентябрдан республикада бўлиш тартибини бузганлиги учун Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, республика ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 2021 йил 10 сентябргача вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Қарорнинг бажарилиши ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов зиммасига юклатилган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига кўра, карантин жорий этилган ҳудудда вақтинча бўлиш муддати тугаган хорижий фуқароларга, шунингдек, уларни қабул қилган уй-жой эгалари ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан карантин муддати тугагунга қадар Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий чоралар қўлланилмаслиги белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made