Энди экран ортидаги ҳидларни ҳис қилиш мумкин
Технология
−
09 Январь 2023
9583Фильмлар, телекўрсатувлар ва видео ўйинлардаги ҳидларни таратувчи ускуна тақдим этилди. Бу ҳақда “We Project” нашри хабар берди.
Япониянинг Aromajoin CES компанияси “Aroma Shooter Wearable” номли ҳид таратувчи ускунани ишлаб чиқарди.
“Aroma Shooter Wearable” ускунаси махсус қаттиқ ҳолатдаги картриджларда ишлайди. Ускунанинг нархи картриджлар сонига қараб ўзгариб боради. Мисол учун, олтита картриджли бундай ускуна тахминан 1000 долларга тушади. У қачон савдога чиқарилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, мослама юздан ортиқ хушбўй ҳидларни, жумладан океан шамоли, гилос, узум ва шафтоли, олма каби мевалардан тортиб, тоғ ҳавосигача бўлган ҳидларни тарата олади.
Аввалроқ, “Dyson Zone” компанияси ноодатий қулоқчинларини тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь