Энди Бош прокуратура янги қурилаётган йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатади

Жамият

image

Жорий йилда Ўзбекистонда 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни бўлиб ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлади.

“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим. Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, дейди Президент.

Қайд этилишича, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этилади. 

Бунинг учун жорий йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланади.

Давлат раҳбари Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатишни топширди.

Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг