Энди айрим амалдорлар сурункали битта лавозимни эгаллай олмайди

Жамият

image

Эндиликда давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмас. Бу норма янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида акс этмоқда. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутат Жаҳонгир Ширинов “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига тушунтириш бераётиб айтиб ўтди. 

Шириновга кўра, бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ битта лавозимга сайланишини тақиқлаш қуйидагиларга нисбатан амал қилади:

•    Қонунчилик палатаси Спикери; 

•    Сенат Раиси; 

•    амалдаги Конституцияда белгиланганидек Ўзбекистон Республикасининг Президенти; 

•    вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси; 

•    ҳоким; 

•    Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари; 

•    Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари; 

•    Марказий сайлов комиссиянинг раиси; 

•    Бош прокурор.

“Мана шу юқорида санаб ўтилган лавозимдаги мансабдор шахслар сурункасига икки муддатдан ортиқ айнан бир лавозимга қўйилмайди”, дейди Ширинов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг