Энди айбланувчининг иқрори ягона далил бўлса, у айбдор деб топилмайди

Жамият

image

Энди Ўзбекистонда шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас. Бу кеча, 9 июнь куни қабул қилинган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киртишни назарда тутувчи қонунда белгиланди. 

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди. 

“Судлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судьяларнинг муаййан ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди. 

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг