Энди автомобилга ишончнома расмийлаштириш учун нотариусга боришнинг ҳожати қолмайди

Жамият

image

2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган тегишли қарорда белгиланган.

Қарорга мувофиқ, 1 сентябрдан автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи электрон шаклдаги ишончнома расмийлаштирилганда, уни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди. 

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божи (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўм)га нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

•  бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
•  олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
•  уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Шунингдек, электрон ишончнома давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақатгина планшет орқали текширилади. Юридик шахслар ҳайдовчиларининг икки йилда бир марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинади.

Бундан ташқари, фуқаро томонидан ўзининг автомобилини йўловчи ташиш лицензиясига эга бўлган юридик шахсларга ижарага берилганда нотариал идоралар томонидан тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда. Ижара шартномаси солиқ органларида электрон ҳисобга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик ҳайдовчилар

Баҳолаганлар

851

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг