Энди автобуслар ҳам қоидабузарликларни қайд этиб боради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилоятидаги автобуслар қоидабузарликларни қайд этиб борувчи видеорегистратор ускуналари билан жиҳозланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, автобуслар мазкур видеорегистраторлар орқали тўхташ мумкин бўлмаган жойлар — бекатлардаги автомобилларни, шунингдек, йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини махсус тизимга жойлаштириб боради.

“Афсуски, бугун йўлларда ҳаракатни тартибга солишда аксарият ҳолларда фақат жарима, яъни жазо қўллаш усули иш бермоқда. Мисол учун, бекатларда тўхташ мумкин бўлмагани ҳолда айрим ҳайдовчилар бу қоидага амал қилмасдан жамоат транспортига халал беряпти. Шу сабабли бугун шаҳарда йўловчи ташиш билан шуғулланадиган аксарият автобусларга видеорегистратор ускуналари ўрнатилди. Энди улар нафақат ўзларига халал берган, балки йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштиришлари мумкин”, дейди вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг