Энди ҳамма олтин излаши мумкин
Жамият
−
13 Февраль 2019
14432Ҳукуматнинг айрим қарорларига қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турларига киритилди.
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
Ушбу қўшимчалар 2019 йил 1 мартдан кучга киради.
LiveБарчаси