Энди абонент розилигисиз дастлаб бепул бўлган хизматлар пуллик қилинмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда эндиликда абонент розилигисиз дастлаб бепул бўлган хизматлар пуллик қилинишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг 26 январь куни давлат рўйхатдан ўтказган Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларининг янги таҳририда келтирилган.

Қоидаларга кўра, абонент – жисмоний шахсдан тариф режаси бўйича абонент тўлови ва хизмат учун маблағ ечишда ҳисобни салбий ҳолатга (қарздорлик ҳолатига) келтириш тақиқланади.

Абонентлар Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасининг ишонч телефонларига кеча-кундуз бепул қўнғироқ қилишлари мумкинлиги белгиланди.

Мобил алоқа тармоқларида абонент рақамларини кўчириш эндиликда хизмат кўрсатиш пунктларида 8 иш соатида эмас, балки 20 дақиқа ичида амалга оширилади. 

Мобил алоқа абонентларига пуллик қўшимча хизматларга обуна бўлиш бўйича контент хизматлари кўрсатишнинг қуйидаги янги тартиби белгиланди:

  • хизматларни активация қилиш операторларнинг мобил иловалари ёки USSD кодлар орқали амалга оширилади;
  • абонентларнинг розилик тасдиғини олмасдан хизматларни автоматик улашга ёки дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик қилишга йўл қўйилмайди;
  • контент провайдерлари томонидан абонентларга тақдим этиладиган барча пуллик хизматлар дастлаб нофаол ҳолатда бўлиши керак.

Мазкур ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

абонент тариф режаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг