Энди аҳоли Тошкентдаги географик объектларни номлашда овоз бериши мумкин

Жамият

image

Энди Тошкент аҳолиси пойтахтдаги географик объектларни номлашда овоз бериши мумкин бўлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳокимлик ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom. tashkent. uz сайти тест режимида ишга туширилмоқда. 

Ушбу сайтга кирилганда электрон харита пайдо бўлади. Экраннинг пастки томонида аҳолининг фикрини ўрганишга қаратилган икки ёзув туширилган. Уларнинг бирига кирган фуқаро номланаётган ва қайта номланаётган географик объектларга овоз бериши мумкин. Иккинчи ёзувни босиш орқали янги объектларга ном бериш юзасидан таклифлар киритилади.

Маълум қилинишича, сайтдан фойдаланиш учун аввал ундан рўйхатдан ўтиш лозим. Бунинг учун фуқаролик паспорти маълумотлари ва телефон рақами керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг