Энди 30 ёшдан ошган фуқаролар ҳам божхона тизимида ишлаши мумкин
Жамият
−
30 Сентябрь 2021
9848Эндиликда 30 ёшдан ошган фуқаролар ҳам божхона тизимига ишга кириши мумкин. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.
Йиғилишда “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни божхона аудитини амалга ошириш ва ҳужжатларни текшириш, Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида ўттиз ёшдан ошган фуқароларни божхона органларининг ихтисослаштирилган таркибий тузилмаларига хизматга қабул қилиш мумкинлигини белгиловчи нормалар билан тўлдирилиши белгиланди.
Маълумот ўрнида, божхона органларидаги хизматга тегишли даражадаги маълумотга эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик фазилатларига, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлигига кўра божхона органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий асосда қабул қилинади.
Шунингдек, божхона органларидаги хизматга ишга киришни хоҳлайдиган эркаклар муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача божхона органларидаги хизматга ўн етти ёшдан кичик ва ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшда бўлган фуқаролар ихтиёрий асосда қабул қилинарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь