Энди 14 та йўналишида сиртқи таълим бўлмайди

Жамият

image

2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи Олий таълим муассасаларида 14 та таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган. 

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилиши таъминланади;

ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 1-иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

998

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг