Энди ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун балл берилади

Жамият

image

2021 йилда Ўзбекистон бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган  “Хавфсиз ва равон йўл” тамойили асосида йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сўз борди.

Қайд этилишича, юнусободлик ҳайдовчи 2021 йилда 133 маротаба қоидабузарлик содир этган (230 миллион сўм жарима ҳисобланган). Юқори чирчиқлик ҳайдовчи эса 2021 йил 11 ойида 37 маротаба қоидабузарлик содир қилиб, охир-оқибат жиддий йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. 

Давлат раҳбари бундан буён ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилди. Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади.

Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, автомобилни тартибсиз бошқариб, бошқа ҳайдовчиларга халақит қилганлик учун алоҳида йўл безорилиги деган янги жавобгарлик тури киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

478

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг