Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоадоши ПСЖга ўтишга яқин турибди
Спорт
−
08 Июль 2022
5266Италия терма жамоаси ва “Сассуоло” клуби ҳужумчиси Жанлука Скамакка ПСЖга ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Романонинг сўзларига кўра, Париж клуби Скамакка учун 40 млн евро таклиф қилган. Париж клуби “Сассуоло” билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бироқ италян жамоаси ПСЖ жўнатган 40 миллион евролик чекни қабул қилмоқчи эмас, улар сўраётган пул 50 млн еврони ташкил қилади.
Қайд этиш жоизки, ПСЖ раҳбарияти Скамакка учун йилига 3,5 миллион евро маошни ўз ичига олувчи 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома тайёрлаб қўйган.
Маълумот учун, 23 ёшли Скамакка футболдаги илк қадамларини Римнинг “Рома” ҳамда “Лацио” клубларида қўйган. У 2017 йилда “Сассуоло”га кўчиб ўтди . Шунингдек, маълум вақт бошқа жамоаларда ижара асосида ҳам тўп тепган. “Женоа” футболчиси сифатида ўйнаётган пайтида ўзбекистонлик Элдор Шомродов билан жамоадош бўлган. Жанлука Скамакка 2021-2022 йилги мавсумда Италия А Сериясида 36 та ўйин ўтказиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси